Сайлов куни Алмати вилоятида 13 нафар чақалоқ дунёга келди

None
QONAYEV. Kazinform – Алмати вилояти ҳокимлиги 20 ноябрга ўтар кечаси вилоятда 23 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берди. Соат 8:00 дан 12:00 гача яна 13 нафар чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, Алмати кўп тармоқли клиник шифохонасида 1 нафар, Илий марказий туман касалхонасида 2 нафар, Енбекши кўп тармоқли туманлараро шифохонасида 3 нафар, Қорасой марказий туман касалхонасида 5 нафар, Уйғур марказий туман касалхонасида – 1 нафар, Қонаев шаҳрида бир нафар бола туғилган. Соат 12:00 да жами 36 нафар чақалоқ дунёга келди.

Бугун, 20 ноябр куни Қозоғистонда навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда. 11 миллиондан ортиқ қозоғистонлик сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар