Сауран қалъасида реставрация ишлари бошланди
ASTANА. Кazinform — Туркистон вилояти, Сауран тумани, Сауран(Саброн, Саврон — таҳ.) қалъасида илмий-реставрация ишлари бошланди.
«Қазқайтажаңарту» РДК мутахассислари хонақоҳ ва мадрасада тиклаш ишларини бошладилар. Иш давомида бино деворлари юзасидаги шикастланган ғиштларни алмаштириш режалаштирилган. Тарихий объектларни ўраб турган таянч деворларнинг нураган қатлами ҳам қайта сувоқ қилинади.
Реставрация жараёнида ёдгорликларнинг тарихий кўриниши ва меъморий хусусиятларини сақлаб қолишга устувор аҳамият берилади. Фойдаланилган қурилиш материаллари объектнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ танланади ва таъмирланган қисмларнинг ёдгорликнинг асл меъморий кўринишига мослиги ҳисобга олинади.
Амалга оширилаётган ишлар хонақоҳ ва мадрасага янада зарар етказилишининг олдини олиш, уларнинг мустаҳкамлигини ошириш ва тарихий кўринишини сақлаб қолишга қаратилган.
Сауран қалъаси Туркистон ҳудудидаги энг муҳим тарихий ва маданий мерос объектларидан биридир. Шаҳардаги ёдгорликларнинг сақланиб қолиши қадимий қалъа тарихини чуқурроқ ўрганиш ва уни кенгроқ танитишга ҳисса қўшади.
Эслатиб ўтамиз, Оралда Пушкин меҳмон бўлган тарихий бинонинг аҳамияти ҳақида ёзган эдик.