Саммитда иштирок этиш учун борган Президентни Саудия Арабистони Подшоҳи Валиаҳди кутиб олди

None
JIDDA. Кazinform – «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммитига борган Президент Қосим-Жомарт Тоқаевни Саудия Арабистони Подшоҳи Валиаҳди – Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абелазиз Ол Сауд кутиб олди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.


Хабар қилинишича, Давлат раҳбари 18-19 июль кунлари амалий ташриф билан Саудия Арабистонига боради.

Саудия Арабистони Подшоҳлигига хизмат сафари Ислом динида иккинчи муқаддас жой ҳисобланган Мадина шаҳридаги Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилишдан бошланди.

Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига ташриф буюрди.

«Марказий Осиё + Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммити доирасида Қувайт Давлати Валиаҳди шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ билан учрашди.

Сўнгги хабарлар
telegram