Садир Жапаров V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади

ASTANА. Кazinform - Садир Жапаров 8 сентябрь куни V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Астанага келади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев маълум қилди, деб ёзади “Кабар” агентлиги.

Жапаров
Фото: “Кабар” агентлиги

“8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Спорт мусобақасида 89 давлатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этади”, - деди Муратбек Азимбакиев.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида илк бор барча қитъа вакиллари куч синашади. Жаҳон мусобақасида спортнинг 21 тури бўйича 97 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Сўнгги хабарлар