Сўровномада қатнашган 10 минг қозоғистонлик талабанинг 86 фоизи референдумга боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон талабалар альянси томонидан ўтказилган онлайн сўровномада қатнашган 10 минг талабанинг 86 фоизи референдумга боришини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Л.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетида бўлиб ўтган давра суҳбатида Талабалар альянси президенти Илияс Тустикбаев маълум қилди.

«Ой бошида биз референдум бўйича илк тушунтириш ишларини бошлаганимизда олий ўқув юртлари ва коллежлар талабалари ва ўқитувчиларини қамраб олишни режалаштирган эдик. Университет ва коллежларда 1 миллионга яқин киши таҳсил олади. Аммо шуни таъкидлаш керакки, уларнинг ҳаммаси ҳам 18 ёшга тўлмаган. Ҳозирда барча коллеж ва университетларда референдумни тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 18 ёшдан ошган 300 минг талаба қамраб олинди»

, - деди у.

Унга кўра, тушунтириш ишларидан сўнг ижтимоий тармоқларда онлайн сўровнома ўтказилди.

«Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда 70 мингга яқин ўқувчиларимиз бор. Референдумни ким қўллаб-қувватлаганини сўрадик. Сўровномада 10 минг нафари иштирок этди. Хусусан, 86 фоизи референдумга боришини билдирган бўлса, тахминан 11-12 фоизи ҳали аниқ бир қарорга келмаганини билдирган»

, - дейди Илияс Тустикбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram