Rumble Франциядаги фаолиятини тўхтатади
ОTTAVA. Кazinform - Францияда Rumble видеохостинги ишламаяпти, чунки бу мамлакатда сўз эркинлиги йўқ. Бу ҳақда Х да (собиқ Twitter) Франция президенти Эммануэль Макроннинг Теlegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги баёнотига изоҳ берган Канададаги сервис асосчиси Крис Павловски айтиб ўтди.
— Сизнинг “Сўз эркинлигига амал қиламан” деганингиз ёлғон. Биз Франциядаги Rumbleни ёпишга мажбур бўлдик, чунки сизларда сўз эркинлиги йўқ, - деб ёзади Павловски.
Rumble асосчиси, шунингдек, Дуровнинг ҳибсга олиниши туфайли у Европа Иттифоқи ҳудудини тарк этганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэль Макрон душанба куни Дуровнинг ҳибсга олиниши “сиёсий қарор” эмаслигини айтди.
— Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сўз ва мулоқот, инновация ва тадбиркорлик эркинлигига рухсат берди. Шундай бўлиб қолади, — деб ёзди Макрон Х ижтимоий тармоғида.
Бу шанба кунидан бери Франция расмийларининг биринчи расмий баёноти эди.
25 август куни Дуров Францияда Ле-Бурже аэропортида қўлга олингани маълум бўлди. Дуров шанба куни Бокудан Францияга шахсий самолётда учиб келган.