Россиянинг 76 субъекти Қозоғистоннинг тегишли ҳудудлари билан бевосита алоқада – Владимир Путин

ASTANA. Kazinform – Россия Федерациясининг 76 та субъекти Қозоғистондаги тегишли ҳудудлар билан бевосита алоқада. Бу ҳақда Россия президенти йирик халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.

путин
Фото: ТАСС

Унинг сўзларига кўра, бундай ўзаро алоқа самаралироқ.

“Бизнинг катта умумий чегарамиз бор. Одамлар бир-бирлари билан мулоқот қилишади. Россия Федерациясининг 76 та субъекти Қозоғистоннинг тегишли ҳудудлари билан бевосита алоқада. Айтганча, улар самаралироқ бўлса керак, яхши ишлайди, чунки одамлар бир-бири билан тўғридан-тўғри мулоқот қилади, бир-бирини билади, бир-бирига ишонади”, – дея таъкидлади Владимир Путин.

Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида йирик халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашди.

Сўнгги хабарлар