Россиядан Қозоғистон шимоли ва шарқига газ етказиб бериш бўйича музокаралар бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятларини газлаштириш бўйича Россия билан ўтказилаётган музокаралар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Натижа бор. Техник параметрлар, тижорат параметрлари бўйича аниқ музокараларни бошлашга келишиб олдик. Яъни, газнинг нархи, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган газ истеъмолининг минимал миқдори ҳақида масалалар муҳокама қилинади. Фақат ўтган ҳафтада ҳам «Газпром-экспорт» раҳбарияти билан учрашиб, ушбу масалаларни муҳокама қилганмиз», - деди у Сенат ялпи мажлисидан сўнг.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар