Россиядаги гимназияда юз берган отишмага буллинг сабаб бўлган бўлиши мумкин

Россиядаги гимназияда юз берган отишмага буллинг сабаб бўлган бўлиши мумкин
Фото: видеодан кадр

Брянск гимназиясида ўқ узган 8-синф ўқувчисига синфдошлари босим ўтказган бўлиши мумкин. Тергов буни жиноятнинг асосий сабабларидан бири деб ҳисобламоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабарига кўра, пайшанба куни 8 “А” синф ўқувчиси мактабга ов милтиғини олиб келиб, синфдошларига қарата ўқ узган.

Маълум бўлишича, 14 ёшли Алина биология дарси бошланган соат 09:01да синфга кирган. У беш нафар синфдошини жароҳатлашга муваффақ бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дастлаб тўрт-бешта ўқ овози эшитилган, кейин ўқувчилар мактабни тарк эта бошлаган, яна бир қисми эса бино ичига яширинган.

“Ўқувчилардан бири гимназия биносига қурол олиб келиб, бир неча марта ўқ узган, натижада беш киши жароҳатланган. Кейин қиз ўзини ўлдирди. Яраланган синфдошлардан бири ҳам вафот этган. Воқеа ҳолатлари аниқланмоқда”, — дейилади ИИВ Брянск вилояти бошқармаси хабарида.

Тергов органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатди.

Параллел синф ўқувчиларининг сўзларига кўра, қизни синфдошлари, асосан ўғил болалар томонидан буллингга учраган. Тергов маълумотларига кўра, бу унинг жиноят содир этишига асосий сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Брянск шаҳрида 8-синф ўқувчиси отишма уюштирган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram