Брянскдаги мактабда ўқувчи отишма уюштирди: ҳалок бўлганлар бор

Брянскдаги мактабда ўқувчи отишма уюштирди: ҳалок бўлганлар бор
Фото: unsplash.com

Брянскдаги мактабда саккизинчи синф ўқувчиси отишма содир этди. Икки киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Фавқулодда ҳодиса 5-сонли гимназияда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, қиз ўз жонига қасд қилган.

“Саккизинчи синф ўқувчиси ўқотар қуролни олиб юрган ва ундан бир неча марта ўқ узган”, — дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Воқеа жойида полиция ходимлари ва фавқулодда хизматлар ишламоқда. Фавқулодда вазиятнинг сабаблари аниқланмоқда.

Сўнгги хабарлар