Россия қозоғистонлик талабалар учун стипендия квотани 100 ўринга оширди

ASTANA. Kazinform - Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин ҚР Ҳукумати раҳбари Олжас Бектенов билан учрашуви чоғида икки давлатнинг маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлиги фаол ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Опубликован список обладателей грантов в магистратуру на 2024-2025 учебный год
Фото: Миннауки и высшего образования

“Қозоғистонда Москва олий ўқув юртларининг филиаллари фаолият юритмоқда. Россияда 60 мингга яқин қозоғистонлик талаба таҳсил олади. Бу йил Россия Ҳукумати Қозоғистонга таклиф қилинган квотани яна 100 та ўринга, яъни жами 800 та стипендиягача оширди. Биз буни ҳар томонлама олқишлаймиз”, - деди у.

М. Мишустиннинг сўзларига кўра, Қозоғистонда рус тилини ривожлантиришга бағишланган халқаро ташкилот иш бошлайди.

У Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олжас Бектенов Россия компанияларини инвестиция лойиҳаларида фаол иштирок этишга таклиф қилган ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар