Россия газини Ўзбекистонга ташиш октябрь ойининг охиригача қолдирилди
Россия газини Ўзбекистонга ташиш октябрь ойининг охиригача қолдирилди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ХАА.

“Ҳозирда Қозоғистон ҳудудида таъмирлаш ишлари деярли якунланди. Бу қурилиш ишлари, газ ҳисоби учун алоҳида филиал ажратиш билан боғлиқ. Ўйлайманки, яқин кунларда биз бу ишлар якунлангани ва транзит бошланганини эълон қилишимиз мумкин. Газ миқдори Ўзбекистон томонининг сўровига кўра келишиб олинади. Яъни, ариза қабул қилингандан сўнг транзитнинг аниқ миқдорини эълон қиламиз”, – деди вазир XV KazEnergy Евроосиё форумида.
Унинг қайд этишича, режага кўра, октябрь ойи охиригача ишлар якунланиши керак. Шу муносабат билан ОАВ вакиллари аввалроқ таъмирлаш ишлари 1 октябрда якунланиши эълон қилинганини эслатди.
“Айтиб ўтилган транзитни таъминлаш имконияти билан боғлиқ ишга тушириш ва тартибга солиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишни якунлашимиз биланоқ баёнот берамиз”, – деди Алмасадам Сатқалиев.
Аввалроқ Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга ташиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эдик.