QazaqGaz октябрь ойидан Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишни режалаштирмоқда

None
ASTANА. Kazinform - «QazaqGaz» МК» АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Атирау вилоятига хизмат сафари чоғида мамлакат газ узатиш тизимини модернизация қилиш бўйича янги лойиҳалар билан танишди, дея хабар беради Kazinform компания матбуот хизматига таяниб.

Миллий компания раҳбари Россия газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига ташиш бўйича «Марказий Осиё – Марказ» магистрал газ қувурининг Қозоғистон қисмидаги тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечирди.

Барча техник тадбирлар «QazaqGaz» НК» АЖ томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар бир қатор таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди: Манғистау вилоятидаги 14-сонли участкада таъмирлаш-тиклаш ишлари муддатидан олдин ва тўлиқ ҳажмда якунланди. Ўтиш босими синовлари муваффақиятли ўтказилди; Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги 1-сонли участкада таъмирлаш-тиклаш ишларини якуний босқичда; Атирау вилоятидаги №2-№13 участкаларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари фаол олиб борилмоқда.

Ўзбекистонга газ транзити 2023 йил октабрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг май ойида «QazaqGaz» НК» АЖ ва «Газпром» АЖ ўртасида Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилари учун табиий газни Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Бундан ташқари, Санжар Жаркешов хизмат сафари доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, Бозой ерости газ омборини модернизация қилиш ҳамда Қашағандаги 1 млрд куб метр қувватига эга нефтни қайта ишлаш заводи билан танишди.


Сўнгги хабарлар
telegram