10:38, 23 Май 2024 | GMT +5
Ролан Гаррос турнири: Михаил Кукушкин саралаш мусобақасининг финалига чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 135-ракеткаси Михаил Кукушкин “Ролан Гаррос” турнирининг финал босқичига чиқди.

Франция очиқ чемпионатида кўп маротаба иштирок этган 36 ёшли теннисчи бу сафар саралаш баҳсларининг ярим финалида австралиялик Ли Ту билан учрашди.
Учрашувни М.Кукушкин 6:4, 6:2 ҳисобида якунлади.1 соат 16 дақиқа давом этган учрашувда у 1 та эйс билан бирга 7 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдаланди. Ту 1 та эйс, 1 та брейк (2 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Михаил Кукушкин саралашнинг финал босқичида дунёнинг 206-ракеткаси италиялик Франческо Маэстрелли билан куч синашади. Агар у ғалаба қозонса, Кукушкин асосий мусобақага йўлланма олади.