Референдумда 12:00гача иштирокчиларнинг ярмига яқини овоз беришга улгурди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда соат 12.00 ҳолатига кўра, референдумда 5 миллион 122 минг 577 киши овоз берди. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси аъзоси Шавхат Ўтемисов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Марказий референдум комиссиясига вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт ҳудудий комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, соат 12.00 ҳолатига кўра, рўйхатга киритилган фуқаролар умумий сонининг 43,70 фоизи сайлов бюллетенларини олди.

Марказий референдум комиссияси овоз бериш учун келганлар сони бўйича навбатдаги маълумотларни соат 14.00 да тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатда республика референдуми бўлиб ўтмоқда. Референдумда халқ Конституциянинг 33 та моддасига киритилган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беради.

Республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхати 11 миллион 722 минг 536 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 52 хорижий давлатдаги элчихоналар ҳузурида референдум ўтказиш бўйича 65 та участка комиссиялари ташкил этилган. Уларда хорижда истиқомат қилаётган Қозоғистоннинг 11 350 га яқин фуқароси овоз бериши мумкин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram