Референдумда 11 минг Қозоғистон фуқароси хорижда овоз беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Референдумда хориждаги 11 мингдан ортиқ қозоғистонлик овоз беради. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида вазифалар бўйича Элчиси Жалғас Адилбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 52 та хорижий давлатда референдум ўтказувчи 65 та участка комиссияларини тузди. Мазкур комиссияларнинг барча 325 нафар аъзоси Республика референдумининг ҳуқуқий асослари ва референдум комиссиялари фаолиятини ташкил этиш дастури юзасидан масофавий ўқиш ўтиб, махсус тест синовларини топширди. Ҳозирда хорижда истиқомат қилувчи, сайлов ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон фуқароларининг чет элдан тақдим этилган дастлабки рўйхати асосида сайловчиларимиз сони қарийб 11 минг 350 нафарни ташкил этмоқда»

, — деди Жалғас Адилбаев.

Унга кўра, вазирлик хориждаги барча участкалар билан алоқа ўрнатган. Сайлов бюллетенлари етказиб берилмоқда.

«Гонконг ва Шанхайдаги вазият туфайли бюллетенлар DHL курерлик хизмати орқали етказилди. Ходимларимиз қолган 61 та сайлов участкасига дипломатик курьер орқали боришди. Бугунги кунга қадар 55 та объектга зарур материаллар келиб тушди. Сайлов бюллетенлари бугун қолган сайлов участкаларига етказилади, деб умид қиламиз»

, - деди Жалғас Адилбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram