QazaqGaz ва хитойлик инвестор Geo-Jade Қозоғистонда газ конини ўзлаштиришни бошлайди

QazaqGaz
Фото: «QazaqGaz» МК» АЖ

“QazaqGaz” МК” АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов ва Geo-Jade Petroleum Corporation Дэй Сяопин асосий тамойиллар тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Битим Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бошчилигидаги делегация иштирокида “Бир макон, бир йўл” саммити доирасида имзоланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги QazaqGaz миллий компанияси матбуот хизматига таяниб.

Ҳужжат Придорожное газ конини биргаликда ўзлаштириш учун асос бўлади. Лойиҳалаш ишлари 2024 йилда бошланиши кутилмоқда.

- QazaqGaz учун асосий вазифалардан бири газ ресурс базасини кўпайтириш бўлиб қолмоқда. Биз мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун барча чораларни кўряпмиз. Шу боис QazaqGaz ҚР Энергетика вазирлиги ва “Самруқ-Қазна” жамғармаси билан биргаликда соҳанинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш ва газ конларини ўзлаштиришга инвесторларни жалб қилиш мақсадида газ соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда, - деди Санжар Жаркешов.

17-18 октябрь кунлари Пекинда учинчи “Бир макон, бир йўл” форуми бўлиб ўтди ва унда 140 дан ортиқ давлатдан 4 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этди. ХХР раиси Си Цзиньпин форум очилишида таъкидлаганидек, “Бир макон, бир йўл” форумида ишбилармонлик конференцияси иштирокчилари умумий қиймати 97,2 миллиард долларлик ҳамкорлик шартномаларини туздилар.

Ақорда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ХХРга расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар