Профессионал бокс: WBO ташкилоти Жанибек Алимханулининг навбатдаги рақибини маълум қилди
ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули (16-0, 11 КО) учун мажбурий рақибни маълум қилди.
WBO ташкилотининг расмий эълонига кўра, қозоғистонлик боксчи ўрта вазнда WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонини британиялик боксчи Ҳамза Ширазга (21-0,17КО) қарши ҳимоя қилади.
WBO икки жангчининг промоутерларини мажбурий жанг ҳақида хабардор қилди. Ҳар икки томонга музокара олиб бориш учун 15 кун муҳлат берилди. Агар боксчилар жамоаси ўзаро бир қарорга кела олмаса, жанг WBO қоидаларига кўра кимошди савдосига қўйилади ва минимал миқдор 200 000 доллар қилиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи жума куни Сиднейда янги зеландиялик Андрей Михайловични 9-раундда техник нокаутга учратиб, IBF йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, WBO ташкилоти жангдан бир кун олдин қозоғистонлик боксчига Жанибек-Михайлович жангида WBO чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун ордер берган эди. Бироқ Михайлович жамоаси улар фақат IBF чемпионлиги учун курашаётганини айтди ва WBO чемпионлиги ўртага қўйилмади.