Жанибек Алимханули Андрей Михайловични мағлуб этди

ASTANА. Кazinform - Бугун ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули (15-0, 10 КО) янги зеландиялик Андрей Михайловичга қарши жангда ғалаба қозонди. Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси рақибига қарши кескин жанг ўтказди. Натижада у рақибини мағлуб этиб, чемпионлик унвонини сақлаб қолди.

Жанибек Алимханули Андрей Михайловични мағлуб этди
Фото: No Limit Boxing

Эслатиб ўтамиз, бу жанг июль ойида бўлиб ўтиши керак эди. Ўшанда Жанибек Алимханули касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда кейинроқ боксчи Twitterдаги саҳифасида:

“Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур! Ҳозир менда ҳаммаси яхши. Мен бир неча ҳафтадан кейин қайтаман. Асосийси, ўрта вазнда чиқишда давом этаман. Бу ерда якунланмаган ишларим бор”, - деб ёзган эди Алимханули.

Жәнібек
Фото: No Limit Boxing

Бугунги бокс мусобақаси Австралиянинг Сидней шаҳридаги The Star аренасида бўлиб ўтди. 25 ёшли Андрей Михайлович профессионал рингда 21 та жанг ўтказиб, бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. 13 та жанги нокаут билан якунлаган, 21-0, 13 KO. Айни пайтда у Халқаро бокс федерацияси (IBF) рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги хабарлар