Президентга Қарағандида геологик лаборатория қуриш режаси тақдим этилди
ASTANА. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Solidcore Resources plc компанияси бош ижрочи директори Виталий Несисни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбарига Қозоғистонда қимматбаҳо ва рангли металларни қидириш, ўзлаштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи йирик компания фаолияти натижалари ҳақида маълумот берилди, истиқболдаги режаси тақдим этилди.
Президентга Solidcore Resources plc компанияси томонидан Павлодар вилоятида янги «Ертiс ГМК» гидрометаллургия мажмуаси қурилиши бошлангани ҳақида маълумот берилди. Келажакдаги завод йилига 300 минг тонна концентрат ишлаб чиқариши мумкин. Таркиби қарийб 98 фоиз олтинга эга Доре қуймаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек, Виталий Несис Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағандида геологик лаборатория қуриш режасини тақдим этди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари корхона томонидан мамлакат саноати учун зарур муҳандис кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлади.
Бунгача Давлат раҳбари Microsoft компаниясининг Марказий Европа ва Марказий Осиёдаги президенти Мишель Симмонсни қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.