Тоқаев Microsoft компаниясининг Марказий Европа ва Марказий Осиёдаги президентини қабул қилди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Microsoft компаниясининг Марказий Европа ва Марказий Осиёдаги президенти Мишель Симмонсни қабул қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Учрашувда Қозоғистон ва Microsoft ўртасида IT-саноатни ривожлантириш ва стартаплар учун тўлиқ экотизим яратиш йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Microsoftнинг Қозоғистондаги офиси қайта тузилиб, Марказий Осиё, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Мўғулистон ва Покистон мамлакатларини қамраб олган кўп минтақавий марказга айлантирилгани ҳақида маълум қилинди.

Давлат раҳбари мамлакатда сунъий интеллект соҳасига оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганини айтди. Асосий мақсад - инновацияларни ривожлантириш ва иқтисодий ўсиш учун IT салоҳиятидан фойдаланиш. Келгуси йилда Сунъий интеллект миллий маркази очилиши режалаштирилган. Бу мажмуа Қозоғистонда рақамли трансформация учун зарур бўлган асосий инфратузилмага айланади.

Мишель Симмонс Microsoft компанияси рақамли ривожланиш мақсадида Қозоғистон билан самарали ҳамкорликни давом эттириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар