Президент: "Тоза Қозоғистон" акцияси умуммиллий мафкурага айланиб бормоқда

ASTANА. Кazinform — CОP17 доирасидаги Биохилма-хиллик бўйича етакчилар саммитида сўзга чиққан Қасим-Жомарт Тоқаев ер майдони бўйича дунёда тўққизинчи ўринда турган Қозоғистон ўзининг ноёб биохилма-хиллиги билан ажралиб туришини айтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

— Табиатнинг бу инъомини асраб-авайлаш — бизнинг халқ олдидаги бурчимиз, шунингдек, халқаро ҳамжамият олдидаги масъулиятимиздир. Бу қадриятлар Қозоғистоннинг янги Конституциясида аниқ акс этган. Мамлакат тарихида биринчи марта юқори экологик маданиятни шакллантириш Конституциямизда давлатчиликнинг асосий тамойилларидан бири сифатида мустаҳкамланган. Энди фуқаролар табиат ва унинг ресурсларини кўз қорачиғидай ҳимоя қилишга мажбурдирлар. Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун мос атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлатнинг муҳим мақсадларидан бири сифатида белгиланган. Биз табиий ресурсларни сақлаш иқтисодий ўсиш билан бирга бориши кераклигига аминмиз. "Тоза Қозоғистон" умуммиллий акцияси ушбу қадриятларга асосланган. Бу ҳаракат оддий экологик тозалик доирасидан чиқиб кетди. Бу фуқароларнинг дунёқараши ва турмуш тарзига таъсир қилувчи миллий мафкурага айланиб бораётгани қувонарли, — дея таъкидлади Президент.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев COP17 доирасида ўтказилаётган Биохилма-хиллик бўйича етакчилар саммитида иштирок этиш учун Еревандаги «Meridian Expo and Event» марказига ташриф буюрди.