Тоқаев Еревандаги Биохилма-хиллик бўйича етакчилар саммитига борди

ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев COP17 доирасида ўтказилаётган Биохилма-хиллик бўйича етакчилар саммитида иштирок этиш учун Еревандаги «Meridian Expo and Event» марказига ташриф буюрди.

Токаев прибыл на Саммит лидеров по сохранению биоразнообразия в Ереване
Фото: Акорда

Бу ҳақда Ақорданинг матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарини Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кутиб олди.

Совместное фото участников Саммита лидеров по биоразнообразию в рамках COP17
Фото: Акорда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Биохилма-хиллик масалалари бўйича етакчилар саммитининг очилиш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди. Президент Қпсим-Жомарт Тпқаев бир қатор давлат раҳбарлари билан биргаликда Еревандаги Карен Демирчян номидаги спорт-концерт мажмуасида COP17 арафасида ташкил этилган Биохилма-хиллик масалалари бўйича етакчилар саммитининг очилиш маросимини томоша қилди.