22:00, 10 Сентябрь 2023 | GMT +5
Президент Тоқаев футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасини ғалаба билан табриклади
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон миллий терма жамоасини Евро—2024 чемпионати саралаш босқичи доирасида Шимолий Ирландия термасига қарши ўйиндаги ёрқин ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

«Ғалаба билан табриклайман!» Бугун яхши ўйин бўлди. Сизлар маҳорат кўрсатдингизлар. Эл, ҳамма хурсанд», - деди Қ.Тоқаев.
Ўз навбатида футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Асхат Тағиберген ҳам Президентга кўрсатган қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдириб, жамоа номидан тўп совға қилди.
Бугун пойтахтдаги «Астана-Арена» стадионида Қозоғистон ва Шимолий Ирландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари Қ.Тоқаев ўйинни трибунадан томоша қилди.
Қизиқарли кечган баҳс 1:0 ҳисобида қозоғистонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона голга ҳужумчи Максим Самородов муаллифлик қилди.

