Давлат раҳбари Қозоғистон ва Шимолий Ирландия терма жамоалари учрашувини томоша қилиш учун борди
Ўйинни томоша қилиш учун қозоғистонлик бокс афсонаси Геннадий Головкин ҳам келди.
Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев илк дақиқалардан Шацкий, Тапалов, Бистров, Марочкин, Алип, Вороговский, Зайнутдинов, Бейсебеков, Тағиберген, Оразов, Самородовларни таркибга киритди.
Шимолий Ирландия терма жамоаси таркибида Пикок-Фаррелл, Баллард, Эванс, Макнейр, Хам, Макканн, Сэвилл, Чарльз, Макменамин, Кеннеди, Вашингтон яшил майдонга чиқди.
Ўйин пойтахт вақти билан соат 19:00да «Астана-Арена» стадионида бошланди ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Қозоғистон ҳозиргача беш ўйиндан тўққиз очко тўплаган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Шимолий Ирландия атиги уч очко билан бешинчи ўринда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоа бешта ўйин ўтказган. Қозоғистонлик футболчилар Словенияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Дания (3:2), Сан-Марино (3:0), Шимолий Ирландия (1:0) термаларини мағлуб этишди.
Муаллиф: Адилжан Умбет