Президент кубоги: Денис Евсеев чорак финалга чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 412-ракеткаси Денис Евсеев Қозоғистон пойтахтида ўтказилаётган Президент кубоги учун даъвогарлар турнирида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида 622-ўринни эгаллаб турган Исроил вакили Орель Кимхи билан куч синашди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Денис Евсеев 7:5, 6:1 ҳисобида зафар қучди. У 1 та эйс билан бирга 7 та брейк-пойнтнинг 6 тасидан фойдаланди.

Д. Евсеев ярим финалга чиқиш учун 657-ўринни эгаллаб турган беларуслик Александр Згировский билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар