Президент Ғарбий Қозоғистон вилоятининг сув босган ҳудудларини вертолётда қўриб чиқди

Ақорда
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг Ғарбий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи вертолётда сув тошқини босган ҳудудларни кезиш билан бошланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Теректи, Сирим ва Қоратўбе туманларидаги бугунги аҳвол билан танишди.

паводок ЗКО
Фото: Акорда

“Вилоят ҳокими Нариман Тореғалиев Президентга бугун 6 та туман ва Орал шаҳрини сув босганини айтди. Сув тошқини 552 та турар-жой ва 427 та ёзги уйларга зарар етказган. Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, сув тошқинларининг олдини олиш учун 1911 киши, 332 та техника, 101 та моторли насос, 1 та вертолёт сафарбар этилган. Айни вақтда қутқарув ишларида Алмати ва Манғистау вилоятлари қутқарувчилари иштирок этмоқда. Сув босган ҳудудлардан 7 мингга яқин одам эвакуация қилинган, фавқулодда вазиятларда эвакуация пунктлари ташкил этилди. Жабрланганларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий бюджетдан 63 миллион тенге ажратилди. Сув чиқариш, объектларни тупроқ билан ўраб олиш, сув қувурларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ғарбий Қозоғистон вилоятига амалий ташриф билан борган эди.

ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар