Президент «АMANAT» партияси ёшлар қанотига мурожаат қилди
Президент ўз мурожаатида Янги Қозоғистон ёшлари тушуниши керак бўлган учта муҳим йўналишни айтиб ўтди.
Биринчидан, Давлат раҳбари таъкидлашича, келажак калити рақамли технологиялар ва инновациялардадир.
Иккинчидан, ёшлар ҳалол меҳнатни қадрлаши, руҳи баланд, огоҳ бўлиши керак. Янги даврнинг яхши фазилатларини сингдирар эканмиз, глобаллашувнинг салбий оқибатларини ҳам унутмаслик керак. Давлат раҳбари миллий манфаат ҳамма нарсадан устун туриши кераклигини таъкидлаб, ҳар бир ёшни она тилини, аждодлар анъаналарини, ўз тарихини ўрганишга даъват этди.
Учинчидан, Қасим-Жомарт Тоқаев она юртга ҳурмат эҳтиросли сўзлар билан эмас, бунёдкорлик ҳаракатлари билан ифодаланиши, ўз олдига мақсад қўйган фуқаро ҳақиқий давлат арбоби бўлиб етишишини таъкидлади.
«АМАNАТ» партиясининг Ёшлар қанотига «Ёшлар руҳи» номи берилган эди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай