Португалияда ўтказилган мусобақада Жибек Қуламбаева чемпион бўлди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Лозада (Португалия) ITF W35 турнирида чемпион бўлди.

Жибек Қуламбаева
Фото: ҚТФ

Қозоғистонлик теннисчи сўнгги баҳсда беларуслик Юлия Хатука билан биргаликда россиялик Полина Яценко ва бельгиялик Ханна Вандевинкелга қарши кортга чиқди.

Биринчи партияда Қуламбаева – Хатука 6:3 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи сетда Россия-Бельгия жуфтлиги ғалаба қозонди – 6:1.

Супер тай-брейкда эса Жибек Куламбаева – Юлия Хатука ғалаба қозонишга муваффақ бўлди – 10:4.

Бир соату 17 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Беларусь жуфтлиги 4 та брейкдан фойдаланди.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надаль теннисчи сифатида фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар