11:39, 07 Август 2023 | GMT +5
Покистонда поезд ҳалокати қурбонлари сони 30 кишига етди
ISLAMABAD. Кazinform - Покистон жануби-шарқида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, камида 80 киши жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly сайтига таяниб.

Аввалроқ Покистоннинг Навабшоҳ шаҳри яқинида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетгани, 22 киши ҳалок бўлгани ва 50 киши жароҳатлангани ҳақида хабар маълум қилинган эди, дея хабар берди темир йўллар вазири Хаважа Саад Рафиқ. Унга кўра, Карачидан Равалпиндига кетаётган Hazara Expressi йўловчи поездининг 10 та вагони Навабшоҳ яқинида рельсдан чиқиб кетган.
Унинг сўзларига кўра, авария техник носозлик ёки саботаж натижасида содир бўлган бўлиши мумкин.