Покистонда поезд ҳалокатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

ISLAMABAD. Кazinform – Навабшоҳ шаҳри яқинида Hazara Expressi йўловчи поездининг 10 вагони рельсдан чиқиб кетди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
None

Покистоннинг Навабшоҳ шаҳри яқинида йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди, деди темир йўллар вазири Хаважа Саад Рафиқ.

Унга кўра, Карачидан Равалпиндига кетаётган Hazara Expressi поездининг 10 та вагони Навабшоҳ шаҳри яқинида рельсдан чиқиб кетган.

Вазирнинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисасига техник носозлик ёки ер ости ҳаракати сабаб бўлиши мумкин.

Воқеа жойидан 22 кишининг жасади топилган, 50 нафар ярадор шифохонага етказилган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

2021 йил июл ойида Покистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 63 киши ҳалок бўлган эди.


Сўнгги хабарлар