Покистонда муссон ёмғирлари оқибатида 101 киши ҳалок бўлди, 180 киши жабрланди

None
Фото: Qayyum/Xinhua
ISLAMABAD. XINHUA-Кazinform – Покистонда 25 июндан бери давом этаётган муссон ёмғирлари оқибатида 101 киши ҳалок бўлди, 180 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакатнинг табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси маълум қилди. Кучли ёмғирдан мамлакат шарқидаги Панжоб вилояти энг кўп зарар кўрди. Бу ерда 57 киши ҳалок бўлди, 118 киши жабрланди, 53 та уй вайрон бўлди, дея хабар беради Кazinform Xinhua агентлигига таяниб.

Лаҳор шаҳрида ҳам бир қанча ҳудудларни сув босган, транспорт ҳаракати тўхтатилган.

Равалпинди шаҳрида чоршанба куни 12 соатдан ортиқ давом этган кучли ёмғир дарёлар ва дренажлардаги сув сатҳини хавотирли даражага кўтарди.

Аввал хабар қилинганидек, чоршанба куни тинимсиз ёғингарчилик туфайли шаҳарда девор қулаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, шаҳарнинг бир қанча ҳудудларида 200 мм гача ёмғир ёғган.

Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси маълумотларига кўра, шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва провинциясида ёмғир туфайли содир бўлган ҳалокатда жами 25 киши ҳалок бўлган, 41 киши жароҳатланди.

Ноқулай об-ҳаво туфайли 60 та уй зарар кўрган, 43 бош қорамол нобуд бўлган.

Мамлакат жанубидаги Синд провинциясида июнь ойида момақалдироқ туфайли 10 киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди.


Сўнгги хабарлар