16:12, 19 Июль 2023 | GMT +5
Покистонда кучли ёмғир туфайли девор қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
ISLAMABAD. Кazinform - Чоршанба куни Покистон шарқидаги Равалпинди шаҳрида тинимсиз ёғингарчилик туфайли девор қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар оғир техникалар ёрдамида 11 кишининг жасадини олиб чиқди. Беш нафар ишчи вайроналар остидан тирик ҳолда қутқариб олинди, деб хабар беради Кazinform The Nationга таяниб.

Хабар қилинишича, жабрланганлар чодир остидаги ёмғирдан бошпана топмоқчи бўлганида, узунлиги юзлаб фут ва баландлиги 11 фут бўлган девор уларнинг устига қулаган. Воқеа жойида кўплаб ишчилар бўлгани учун қурбонлар сони ортиши мумкин деган хавотирлар бор.
Айни пайтда, армия ва бошқа идоралар юқори шай ҳолатга келтирилди, чунки Лай Нулла дарёсидаги сув сатҳи «ташвишли даража»га кўтарилган.
Натижада дарё бўйидаги аҳоли пунктлари сув остида қолган.