Пеле FIFАнинг махсус кубоги билан тақдирланди

None
ASTANA. Кazinform - Роналду афсонавий футболчининг рафиқаси Марсия Аокига Халқаро футбол федерациясининг махсус кубогини топширди, дея хабар беради Kazinform FIFА сайтига таяниб.

FIFА президенти Жанни Инфантино Парижда бўлиб ўтган The Best FIFA Football Awards™ 2022танловининг очилиш нутқида Пелени эслади.

«Қирол - О Рей - Пеле. Пеле ҳақида нима дейишимиз мумкин? Пеле - бу футбол. У энди биз билан эмас. Сизни жуда соғиндик. Бироқ, Пеле биз билан абадий қолади. Бугунги тадибрда қатнашаётган Пеленинг оиласига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Катта раҳмат!» – деди у.

photo

Халқаро федерация фахри бўлган Бразилия суперюлдузи Роналду Пеленинг рафиқаси Марсия Аокига FIFАнинг махсус мукофотини топширди.

Марсия Аоки дунёдаги барча футбол мухлислари, футболчилар ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик машҳур футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди.

photo


photo

photo


photo


photo


Сўнгги хабарлар