Машҳур футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди

None
ASTANA. Kazinform - Бразилиялик машҳур футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда AP агентлиги хабар берди.

1940 йил 23 октябрда Бразилияда туғилган Эдсон Арантис ду Насименту ўз мухлисларига Пеле номи билан таниш.

У футболчилик фаолиятида уч марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона футболчи.

Машҳур футболчи анчадан бери саратон касаллиги билан курашиб келган. Бу касаллик унинг танасида 2021 йилнинг кузида аниқланган эди.

Саратон касаллигига қарши курашиш учун бир неча бор кимётерапиядан ўтди. Кейинчалик унинг соғлиғи унга бардош бера олмади.

Жорий йилнинг 29 ноябр куни у касалхонага ётқизилган.

Бир неча даволаш курсларини олди. Бироқ оммавий ахборот воситалари унинг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашиб бораётганини ёзди.

Футболдаги илк қадамини 1956 йилда Бразилиянинг «Сантос» жамоасида бошлаган ва 1974 йилгача ўйнаган.

1975-1977 йилларда эса АҚШнинг «Нью-Йорк Космос» клубида ўйнаган. Икки жамоа ўртасидаги 560 учрашувда жамоа 541 марта рақиб дарвозасига гол урган.

У 1957-1971 йилларда Бразилия терма жамоаси таркибида 92 ўйинда 77 гол муаллифи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 25 ноябр куни машҳур аргентиналик футболчи Диего Марадона оламдан ўтган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram