Париждаги портлашда жароҳатланганлар сони 37 кишига етди
Агентлик маълумотларига кўра, вайроналар остида яна икки киши қолган бўлиши мумкин.
Ҳодиса Люксембург боғлари ва Франция Америка Академияси биносидаги Пантеон яқинида бўлди.
Ҳодиса Франция пойтахтининг бешинчи округида, Люксембург боғи ва Пантеон яқинида жойлашган Париждаги Америка академияси биносида бўлди.
Дастлабки тахминга кўра, газ портлаши содир бўлган. Натижада шикастланган бинонинг олд қопламаси йўлга қулаб тушган. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинди.
Воқеа жойига икки юздан ортиқ ўт ўчирувчилар, қутқарув хизматлари, шунингдек, Париж мэри Анн Идальго етиб келган.
Прокуратура портлаш сабабларининг икки варианти — «хавфсизлик қоидаларини бузиш» ва «одамларнинг бепарволиги»ни текширмоқда. Бу ҳақда Париж прокурори Лор Бекюо брифингда маълум қилди.
Аввалроқ Париж марказида портлаш юз бергани ва камида 16 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.