Париж марказида юз берган портлашда камида 16 киши жабрланди

PARIS. Кazinform – Париж марказида кучли портлаш юз берди, камида 16 киши жароҳат олди. Яна 7 кишининг аҳволи оғир, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
None

Ҳодиса Франция пойтахтининг бешинчи округида, Люксембург боғи ва Пантеон яқинида жойлашган Париждаги Америка академияси биносида бўлди.

Дастлабки тахминга кўра, газ портлаши содир бўлган. Натижада шикастланган бинонинг олд қопламаси йўлга қулаб тушган. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Воқеа жойига 200 дан ортиқ ўт ўчирувчилар, қутқарув хизматлари ва Париж мэри Анн Идальго етиб келган.


Сўнгги хабарлар