Париж Олимпиадасида иштирок этувчи Қозоғистон теннис терма жамоаси аниқланди

Теннис
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform - Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи Қозоғистон теннис терма жамоаси аниқланди.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, терма жамоани шакллантириш Олимпиада регламенти асосида амалга оширилган. APT ва WТА жаҳон рейтингларидаги ўйинчиларнинг индивидуал позициялари ўйинларда иштирок этишга рухсат беришнинг асосий малака мезонлари сифатида ҳисоблаб чиқилган.

Шундай қилиб, бу йил Олимпия ўйинлари теннис мусобақасида Қозоғистон шарафини Елена Рибакина (№4), Юлия Путинцева (#34), Александр Бублик (#23) ва Александр Шевченко (#58) ва жуфтлик баҳсларида Александр Бублик - Александр Недовесов ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик Уимблдоннинг учинчи босқичига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар