Париж-2024: Новак Жокович илк бор Олимпиада ўйинлари финалига чиқди

джокович
Фото: instagram.com/djokernole

PARIS. Kazinform – Сербиялик теннисчи, “Катта дубулға” турнирларининг 24 карра чемпион, жаҳоннинг 2-ракеткаси Новак Жокович яккалик баҳсларида Олимпиада ўйинлари финалига чиқди.

Машҳур теннисчи ярим финалда дунё рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган 22 ёшли италиялик Лоренцо Музеттини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа Н.Жокович спорт фаолиятида илк бор Олимпиада ўйинлари финалига чиқди. Бунгача у Пекин, Лондон ва Токио Олимпиадаларида ярим финалдан нарига ўта олмади. Фақат Пекинда бронза медалини қўлга киритган Новак сўнгги баҳсда жаҳоннинг 3-ракеткаси, 21 ёшли испаниялик Карлос Алькарас билан чемпионлик учун кураш олиб боради.

Шу йилнинг июль ойида Жокович ва Алькарас Уимблдон финалида тўқнаш келишган ва унда испаниялик спортчи ғалаба қозонганди.

К.Алькарас ярим финалда канадалик Феликс Оже-Альяссимни 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Хотин-қизлар ўртасида бронза медални дунёнинг 1-рақамли ракеткаси польшалик Ига Швентек қўлга киритди. У словакиялик Анна-Каролина Шмидловани қийинчиликсиз мағлуб этди - 6:2, 6:1. Олтин учун хитойлик Чжэн Циньвэнь ва хорватиялик Донна Векич кураш олиб боради.

Сўнгги хабарлар
telegram