Озарбайжонда муниципал сайловлар: 1,5 мингдан ортиқ киши ўз номзодини илгари сурди

BAKU. Kazinform – Озарбайжонда муниципал сайловларга 1500 дан ортиқ номзод кўрсатилган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Мазоҳир Панахов МСКнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Муниципальные выборы в Азербайджане
Фото: ЦИК Азербайджана

«118 та округда бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиш учун номзодлар сони 1531 нафарга етди», – деди Марказий сайлов комиссияси раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, номзодларни кўрсатиш жараёни декабрь ойи охиригача давом этар экан, бу сон ортиши мумкин.

Шунингдек, у сайловда 685 шаҳар кенгашининг 8 мингдан ортиқ аъзоси сайланишини айтди.

Йиғилишда 5 та партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди. Улар орасида «Ени Азербайджан», Озарбайжон Миллий Мустақиллик партияси, «Беюк Гуртулуш», 

Демократик ислоҳотлар партияси ва «Умид» партиялари бор.

Шунингдек, айрим сайлов округлари округ сайлов комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритилиб, долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Озарбайжон Сайлов кодексига кўра, сайлов ҳужжатларини топшириш муддати 2025 йил 10 декабрдан бошланади ва шу ойнинг 30 кунига қадар давом этади. 

Сайловолди ташвиқоти 6 январда бошланиб, келаси йилнинг 28 январида тугайди.

Озарбайжонда муниципал сайловлар шу пайтгача ҳар 5 йилда бир марта – 23 декабрда ўтказиб келинган. Охирги марта улар 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган. Бу йилги сайловлар Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан келаси йил бошига кўчирилди.

Аввалроқ, Озарбайжонда муниципал сайловлар 2025 йил 29 январда бўлиб ўтишини ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар