Озарбайжон ва Арманистон вакиллари ўртасидаги музокаралар якунланди

Хабар берганимиздек, учрашув конструктив ва ижобий руҳда ўтди.
Озарбайжон вакили Р. Мамедов йиғилганларни Қорабоғдаги арман аҳолисини реинтеграция қилиш, инфратузилмани тиклаш ва Озарбайжон Республикаси Конституцияси ва қонунлари асосидаги фаолиятни ташкил этиш режаси билан таништирди.
Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг 20 сентябрдаги аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш ҳақидаги баёнотида баён этилган масалаларни зудлик билан амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўз навбатида, Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари минтақада ёқилғи тақчиллиги борлигини айтишди. Шунингдек, улар озиқ-овқат кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини ҳам сўрашган.
“Йиғилиш натижаларига кўра, уларнинг илтимоси ижобий қабул қилинди. Хусусан, болалар боғчалари ва мактабларни иситиш тизими билан таъминлаш, шунингдек, тез тиббий ёрдам ва ёнғинга қарши хизматларни ёқилғи билан таъминлаш, яқин келажакда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш режалаштирилган”, – дейилади агентлик хабарида.
Kazinform ХАА мухбирининг хабар беришича, учрашув икки соатдан ортиқ давом этган.
Арманистон томони Боку билан музокаралар натижасида якуний қарор қабул қилинмаганини, масалалар бўйича келишувга эришиш зарурлигини билдирди.
Томонлар келгусида яна бир учрашув ўтказишга келишиб олдилар.
Аввалроқ Озарбайжоннинг Евлах шаҳрида икки давлат томонлари учрашув ўтказаётгани ҳақида ёзган эдик.