Озарбайжон ва Арманистон Алматида музокаралар ўтказади – ҚР ТИВ

әзербайжан армения
Фото: Pixabay/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Озарбайжон ва Арманистонга музокаралар учун платформа таклиф қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров ҳафталик брифингда маълум қилди.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Боку ва Ереванга қилган ташрифлари чоғида бу давлатлар ўртасида мустаҳкам, узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг муҳимлигини таъкидлади.

У, шунингдек, Қозоғистон музокаралар ўтказиш учун жой таклиф қилиб, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

“Ҳақиқатан ҳам, бундай музокаралар Алматида ўтказилиши режалаштирилган. Озарбайжон ва Арманистондаги ҳамкасбларимиз билан алоқадамиз. Келгуси музокаралар фақат икки томон ўртасида ўтказилади. Шуни таъкидлашни истардимки, Астана воситачилиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Биз фақат «Good office» деб номланган яхши ният хизматларини тақдим этамиз. Музокара санаси ёки бошқа маълумотлар қўшимча равишда эълон қилинади”, – деди А.Смадияров.

Шу билан бирга, А. Смадияров журналистларнинг ушбу музокарага сарфланган маблағлар ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Бу унчалик катта тадбир эмас. Қозоғистон харажатларнинг бир қисмини қоплаши мумкин, лекин томонлар бир тўхтамга келса, бу бутун минтақага фойда келтиради”, – деб жавоб берди расмий вакил.

Сўнгги хабарлар