Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазирлиги маймун чечаги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
BAKU. Kazinform - Озарбайжон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги жорий эпидемиологик вазият юзасидан расмий ахборот тарқатди, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири вазирлик матбуот хизматига таяниб.
- Шу кунгача Озарбайжонда маймун чечаги касаллигига шубҳа қилинган бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. Бу йўналишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида қатъий эпидемиологик назорат ўтказилмоқда. Бундан ташқари, инфекцияга шубҳа қилинган шахсларни аниқлаш, диагностика қилиш ва даволаш учун тегишли ресурслар мавжуд, - дея маълум қилди соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тиббиёт ҳудудий бирликлари бошқаруви уюшмаси (TƏBİB) маълумотларига кўра, инфекцияга шубҳа қилинган бемордан белгиланган тартибда намуна олиниб, ҳудудий асосда Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика гигиена ва эпидемиология марказига юборилади.
– Ҳозирда TƏBİB тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида беморларни даволаш учун тегишли инфратузилма мавжуд. Касалхоналар вирусга қарши дори воситалари билан таъминланмоқда, - дейилади TƏBİB хабарида.
Аввалроқ Каzinform Озарбайжонда маймун чечаги вируси мамлакатнинг давлат чегараси орқали аэропортлар ва бошқа назорат-ўтказиш пунктларида тарқалишининг олдини олиш чораларини кучайтириш ҳақида ёзган эди.
Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов