Овулли жойларга ишлашга кетган шифокорларга 2 млн тенгегача ижтимоий ёрдам берилади –вазирлик

ASTANA. Kazinform – Овулли жойларга ишлашга кетган шифокорларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарур. Бу ҳақда Парламент Мажлисидаги Ҳукумат соати чоғида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Вазирлик томонидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда режали ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, овулга тиббиёт ходимларини жалб этиш мақсадида битирувчиларнинг мажбурий 3 йиллик меҳнат нормаси қабул қилинди. Ҳар бир келган шифокорга 1 миллион тенгедан 2 миллион тенгегача ижтимоий ёрдам ажратилади. Айрим ҳокимликлар, яъни Шимолий Қозоғистон ва Қостанай вилоятларида уч миллиондан беш миллионгача ижтимоий ёрдам ажратади», - деди Ажар Ғиният.

Бу борада ҳали ҳам овулли жойларга ташриф буюрган шифокорларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

«Клиник йўналишда 1500 нафар тиббиёт кадрини тайёрлаш учун ҳар йили давлат таълим буюртмалари ва грантлар ажратилиб, битирувчилар тақсимланади. Бугунги кунда овул жойларда 67 мингдан ортиқ тиббиёт ходими, жумладан, 13 минг шифокор меҳнат қилмоқда», – деди вазир.



Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар