Овоз бериш Қозоғистоннинг ички қонунчилигига мувофиқ ўтказилмоқда - халқаро кузатувчи
ASTANА. Кazinform - МДҲ давлатларидан халқаро кузатувчи Леонид Анфимов АЭС қуриш бўйича республика референдуми юзасидан ўз фикрини билдирди.
“Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия Федерациясидан 74 киши аккредитациядан ўтган, миссия таркибига МДҲ Ижроия қўмитаси ходимлари киради”, — деди Леонид Анфимов.
Халқаро кузатувчи таъкидлаганидек, халқаро миссиялар ходимлари референдум ўтказиш бўйича марказий комиссия ходимлари билан бир неча бор учрашиб, референдум ўтказиш бўйича участка ва округ комиссияларида бўлди. Улар референдумга юқори даражада тайёргарлик кўрилганини таъкидладилар.
“Таъкидлаш жоизки, Рреферендум ўтказиш бўйича Марказий комиссия томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Референдум эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда округ комиссиялари ходимларини ўқитиш, тренинглар, семинарлар ўтказиш, техник жиҳозлаш, референдумда иштирок этувчи сайловчилар рўйхатини тузиш бўйича катта ҳажмдаги ташкилий-техник ишлар амалга оширилди. Референдумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилган, дейиш мумкин”, - деди у.
МДҲ давлатларидан келган кузатувчилар (74 киши) республиканинг 9 та ҳудудидаги сайлов участкаларида фаолият юритмоқда. Улар Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау, Туркистон вилояти ҳамда Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларидир.
МДҲ кузатувчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва МДҲ вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
“Овоз бериш Қозоғистон Республикасининг референдум ва сайлов кампанияларини ўтказишни тартибга солувчи ички қонунчилигига мувофиқ ўтказилмоқда. Ҳеч қандай қоидабузарликлар йўқ. Ўйлайманки, Қозоғистон Республикасида ўтган сайлов кампанияларини кузатиш бўйича тажрибамиздан келиб чиқиб, ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмайди. Референдум уюшқоқ, тинч ва фаол ўтмоқда”, — дея қўшимча қилди Л. Анфимов.
Бундан олдин Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг хорижда овоз бериш жараёни фаол ўтаётганини маълум қилган эди.