21:10, 25 Март 2022 | GMT +5
Осиё-Тинч океани математика олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар 40 та медал қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари Осиё-Тинч океани минтақаси математика халқаро олимпиадада 40 та медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобида 5 та олтин, 13 та кумуш ва 22 та бронза бор, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Халқаро интеллектуал мусобақада жами 38 давлатдан юзлаб мактаб ўқувчилари иштирок этди. Улар орасида Япония, Австралия, Канада, Сингапур, АҚШ, Аргентина, Гонконг, Индонезия, Малайзия, Мексика, Қатар, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа давлатлар бор.
Олимпиадада Нур-Султан, Алмати, Қостанай, Қарағанди шаҳарларидан борган мактаб ўқувчилари олтин медални қўлга киритди. Танловда Қозоғистондан жами 131 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди», — дейилади Халқ таълими вазирлигининг Telegram каналида эълон қилинган хабарда.
Қайд этилганидек, совриндорлар IMO халқаро олимпиадасида иштирок этиш учун Қозоғистон терма жамоасига кириш имкониятига эга бўлади.