Осиё-Тинч океани математика олимпиадасида қостанайлик ўқувчи олтин медальни қўлга киритди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қостанайлик 9-синф ўқувчиси Жан Даутов Осиё-Тинч океани математика олимпиадасида олтин медаль соҳиби бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири вилоят таълим бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

2022 йил 15-16-март кунлари Осиё-Тинч океани математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Ушбу олимпиада Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган математик мусобақа бўлиб, унда 40дан ортиқ, жумладан, Россия, Канада, Япония, АҚШ, Австралия, Бразилия, Янги Зеландия, Сингапур, Гонконг каби мамлакатлар вакиллари иштирок этади.

Олимпиада ҳар йили ўтказилади. Иштирокчилар 4 соат ичида 5 та масалани ечишлари керак.

«Олимпиада биринчи марта 1989 йилда ўтказилган. Бу йил ушбу олимпиадага Қозоғистондан 131 нафар иштирокчи эълон қилинди, улардан 2 нафари Қостанай вилоятидан. Олимпиадада 5 нафар биринчи, 13 нафар иккинчи ва 22 нафар учинчи ўринни эгаллаган 39 нафар қозоғистонлик мактаб ўқувчилари совриндорлар қаторидан жой олишди. Осиё-Тинч океани математика олимпиадаси ғолиблари орасида иқтидорли болалар учун мўлжалланган «Билим-Инновация» мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Жан Даутов ҳам бор», — дея изоҳ берди бошқарма.

Олимпиаданинг олтин медали ёш математик Жан ва унинг устози Сейдуали Дарин Жумабекулининг халқаро миқёсдаги муваффақиятларининг яхши давоми бўлди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Жан Даутов «Ипак йўли» халқаро олимпиадасида ҳам ғолиб бўлган эди.

Муаллиф: Жанна Мусабаева

Сўнгги хабарлар
telegram