Осиё чемпионати: Бугун аёллар курашида беш нафар қозоғистонлик курашчи иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – Бугун, 12 апрель куни Астана шаҳрида аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу куни 53, 57, 62, 65, 72 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар беллашади.

Қозоғистон терма жамоаси сафида Алтин Шағаева (53 кг), Нилуфар Раимова (57 кг), Ирина Кузнецова (62 кг), Альбина Қайиргелдинова (65 кг), Жамила Бақбергенова (72 кг) иштирок этади.

Алтин Шағаева қозоғистонлик спортчилардан илк баҳсида тайпейлик Се Мэн-Сюань билан ўз маҳоратини намойиш этадиган бўлса, Нилуфар Раимова ушбу мамлакат вакили Чэн Юй-Хань билан учрашади.

Ирина Кузнецованинг рақиби жанубий кореялик Жо Су-Вен.

Терма жамоадан Альбина Каиргелдинова япониялик Махиро Ёситакэ ва қирғизистонлик Дилназ Сазановалар билан бирга мусобақанинг кейинги босқичи йўлланмаси учун баҳслашади.

Шунингдек, Жамила Бақбергенова чорак финалда тайпейлик Хунг Пин-Цен билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аёллар курашининг биринчи кунида қозоғистонлик Элмира Сиздиқова (76 кг) чемпион бўлган бўлса, Марина Седнева (55 кг) ва Елена Шалигина бронза медалига сазовор бўлди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram