Она сути боланинг ривожланишига қандай ҳисса қўшади

чақалоқ
Фото: Pexels

ALMATY. Kazinform — Кўкрак сути билан боқиш - онанинг фарзандига берадиган энг муҳим ва қимматли неъматларидан биридир. Чунки она сутининг боланинг саломатлиги ва ривожланиши учун фойдаси катта. Бу ҳақда Алмати 2-сон перинатал маркази акушер-гинекологи Станислав Борисевич маълум қилди.

“Биринчидан, она сути боланинг тўлиқ ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган барча озиқ моддаларни ўз ичига олади. У таркибида мукаммал даражада мувозанатланган ва болани соғлиғи учун зарур бўлган ҳамма нарса билан таъминлайди. Шунингдек, у чақалоқнинг иммунитетини мустаҳкамлашга ва уни инфекция ва касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган антитаначаларни ўз ичига олади. Бу, айниқса, чақалоқнинг иммунитети ҳали шаклланмаган ҳаётнинг биринчи ойларида жуда муҳимдир. Бундан ташқари, эмизиш онада кўкрак, тухумдон ва бачадон саратони хавфини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, у туғруқдан кейин тананинг тикланишини тезлаштиради”, - дейди Станислав Борисевич.

Шифокорнинг айтишича, эмизиш даврида она ва бола ўртасида яқин ҳиссий алоқа ўрнатилади.

Бу алоқа чақалоқда хавфсизлик, ишонч ва севги туйғуларини ривожлантиришга ёрдам беради.

“Бундан ташқари, она сути табиий маҳсулот бўлиб, сунъий қўшимчалар харид қилиш ва тайёрлаш учун қўшимча харажатларни талаб қилмайди”, — дея хулоса қилди у.

Сўнгги хабарлар