Олжас Бектенов ҚР Бош вазири этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир лавозимига Олжаса Бектенов номзодини тасдиқлади, дея хабар беради Каzinform.

Ҳукумат раҳбари номзодини муҳокама қилиб бўлгач, Мажлис депутатлари “Қозоғистон Республикаси Президенти Бектенов Олжас Абайулини Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлаш” қарори лойиҳасини овозга қўйди.
Овоз бериш жараёнида умумий сессияда қатнашган 69 депутат унинг номзодини қўллаб-қувватлади, 7 нафар депутат бетараф қолди.
Бунгача Олжас Абайули Бектеновнинг Бош вазир лавозимига номзоди «AMANAT» партияси номидан Давлат раҳбарига тақдим этилган эди.
Олжас Абайули Бектенов 1980 йил 13 декабрда Алмати шаҳрида туғилган.
Қозоғистон давлат юридик академиясини имтиёзли диплом билан тугатган (2001), мутахассислиги - ҳуқуқшунос.
2022 йил февралидан Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси лавозимида ишлаб келган.